islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Битирув диплом иши ҳимояларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 76 нафар талаба битирмоқда, шундан 10 нафари аёл-қизлар ҳисобланади. Битирувчилар бакалавр даражасини олишлари учун битирув диплом мавзуларини танлаб, йил давомида кичик илмий тадқиқот олиб бордилар.


Ақоид ва фиҳқий фанлар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан ўз йўналишларига оид тавсия этилган мавзулар бўйича талабалар битирув диплом ишларини бажардилар.


Илмий ишлар ва фан бўйича проректор С.Примов ва Илмий тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими бошлиғи М.Эркаев томонидан 4-курс талабаларининг Битирув диплом ишларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.


Йиғилишда битирув диплом ишларининг ҳолати, расмийлаштирилиши, олд ҳимоя натижалари ва улардан чиқарилган ҳулосалар, эълон қилинган илмий мақолалар каби масалалар муҳокама қилинди.


БМИ ҳимоялари кундузги таълим йўналиши бўйича 12-24 июнь кунлари ўтказилади.
БМИ ҳимояларига қадар кундузги таълим шакли 4-курс талабалари учун «Умумкасбий фанлар – араб тили» ва «Ихтисослик фанлари – ақоид ва фиқҳ» бўйича Якуний аттестация синовлари 6-9 июнь кунлари бўлиб ўтади.

ТИИ Матбуот хизмати

393790cookie-checkБитирув диплом иши ҳимояларини ўтказиш санаси маълум бўлди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: