Тошкент ислом институтининг 2022-2023 ўқув йили Кундузги таълим тизими битирувчилари учун фанлар бўйича Якуний аттестация жорий йилнинг 6-9 июнь кунлари ўтказилади. Якуний аттестация умумкасбий – араб тили, ихтисослик – Ақоид ва фиқҳ фанларидан бўлиб ўтади.
Якуний аттестацияни ўтказиш бўйича тузилган комиссия таркибида Кундузги таълим тизими факультети декани Нодирбек Тўрабоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Тиллар кафедраси мудири Улуғбек Ҳасанов, Ақоид ва фиҳқий фанлар кафедраси мудири Фарҳод домла Жўраев ҳамда кафедраларнинг фан ўқитувчилари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, мазкур 2022-2023 ўқув йилида институтни кундузги таълим йўналиши бўйича 66 нафар йигитлар ва 11 нафар аёл-қизлар, жами 77 нафар талаба битирмоқда.
Маълумот учун, битирувчиларга, юртимиздаги масжидларга имом-хатиб, ноиб имом ҳамда ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқитувчи вазифаларида ишлаш учун йўлланма берилади.
Магистратура босқичида таълимни давом эттирмоқчи бўлган битирувчилар республика олий таълим муассасаларидан бирига ҳужжат топширишлари мумкин.
ТИИ Матбуот хизмати