Тошкент ислом институти кундузги таълим шакли талабалари учун 2022-2023 ўқув йили ёзги таътил даври ўқув жараёни жадвалига мувофиқ 1-курсга 2023 йил 12 июндан ҳамда 2,3-курс талабалари учун 2023 йил 3 июлдан этиб белгиланди.
Таълим муассасаси талабаларининг ёзги таътил вақтида ўзлари доимий равишда истиқомат қилаётган жойларга ўз вақтида хавфсиз етиб боришлари ҳамда таътил вақтини самарали ва мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Умиджон Ходжаев, Кундузги таълим факультети декани Нодирбек Тўрабоев, Ўқув-услубий бўлим бошлиғи Шоғиёс Шожалилов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов талабалар билан мулоқот ўтказдилар.
Шунингдек, талабаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва қулай шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон ҳаво йўллари”, “Ўзбекистон темир йўллари” ва бошқа жамоат транспортлари орқали имтиёзли чипталар харид қилишда амалий ёрдам кўрсатилади.
Ёзги таътил даврида институт асосий биноси, “Таҳфизул Қуръон” кафедраси, Модуль таълим шакли бинолари ва талабалар турар жойлари ҳамда ётоқхона, аудитория, овқатланиш хоналари санитария-гигиена талабларига мувофиқ дизенфекция қилиниб, газ, сув, электр ва иссиқлик тармоқлари хавфсизлиги таъминлашга эътибор қаратилади.
Маълумот учун, ўқув жараёни жадвалига мувофиқ 2 ва 3-курс талабалари малакавий амалиёт ҳам ўтайдилар.
ТИИ Матбуот хизмати