islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Битирув диплом иши ҳимоялари бошланди

Тошкент ислом институтида кундузги таълим тизими 4-курс талабаларининг битирув диплом ишлари ҳимоялари бошланди.

Битирув малакавий иши ҳимояларини ўтказиш комиссияси таркибида раис – Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторанти, ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (PhD) А.Абдуллаев, раис ўринбосари – Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари, маънавий-марифий ишлар бўйича проректори У.Ходжаев, аъзолар – Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими мудири С.Шерхонов, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази илмий ходими, ТИИ Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти, фалсафа фанлари доктори (PhD) С.Масайитов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси марказ бўлим бошлиғи, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) А.Аллоқулов,ТИИ Илмий тадқиқот бўлими бошлиғи М.Эркаев ҳамда деканлар ва кафедра мудирлари мавжуд.

Битирув диплом иши ҳимоялари фан йўналишлари бўйича мавзулар тегишли бўлган Ақоид ва фиҳқий фанар, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари, Тиллар, Таҳфизул Қуръон ва Ижтимоий фанлар кафедралари кесимида бўлиб ўтмоқда.

 

Диплом ҳимоялар жорий йилнинг 24 июнига қадар давом этади.

Битирув диплом иши ҳимоялари бўйича апeлляция комиссияси ҳам мавжуд бўлиб, талабалар баҳоларидан норози ёки юқори балл олган бўлсалар, уларнинг тадқиқот ишлари қайта кўриб чиқилади.

Тошкент ислом институтини жорий 2022-2023 ўқув йилида 76 нафар талаба битирмоқда, шулардан 10 нафари аёл-қизлар.

ТИИ Матбуот хизмати

400001cookie-checkБитирув диплом иши ҳимоялари бошланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: