islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Муҳаммад Тумуртоший

Тўлиқ исми: Шамсуддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Хатиб ибн Иброҳим бин Муҳаммад Ҳатиб Тумуртоший Ғаззий Ҳанафий.
Туғилиши: 939 ҳижрий, 1532 милодий санада Хоразмнинг Тумуртош қишлоғида туғилган. Баъзи бир ривоятларда Фаластиннинг Ғазо вилояти Тумуртош қишлоғида туғилган деб келади. У кишига ушбу қишлоқ нисбат берилади. Яъни Тумуртоший.
Ёшлиги ва илм талаби: У киши илмни талаб қилишни жуда эрта бошлаган. Илм талабида Қоҳирага тўрт марта сафар қилган. Охиргиси 998 ҳижрий санада бўлган. Ундан кейин Ҳалабга келган. Сўнгра ўз она шаҳрига қайтган. У киши илм бошига айланган эди. Ўз асрида ҳанафий олимларининг етакчи бўлган ва у кишига тенг келадиган олим топилмаган.
Устозлари: Муҳиббий айтади: Хатиб Тумуртоший ўз давридаги катта олимларнинг бир нечтасини шогирди бўлган. Муҳаммад ибн Машриқий Ғаззий, Ибн Нужайм, Аминуддин ибн Абдулъол ва Али ибн Ҳиноий каби. Келинг уларнинг таржимаи ҳоли билан қисқача танишиб ўтамиз.
Имом Ибн Нужайм: Фақиҳ Зайнул Обидин ибн Обидин ибн Иброҳим бин Нужайм Мисрий Ҳанафий 970 ҳижрий санада вафот этган. У кишининг машҳур китоблари: Баҳрур роиқ шарҳу Канзид дақоиқ, Рисолатут туҳфа.
Шогирдлари: Муҳиббий Хатиб Тумуртошийнинг шогирдлари деб қуйидагиларни зикр қилади:
1. Солиҳ
2. Маҳфуз
3. Тумуртошийнинг икки ўғли
4. Аҳмад
5. Муҳаммад ибн Аммор
6. Бурҳон Фитяний
7. Абдулғаффор Ажмий
8. Шамсуддин Қобуний
Вафоти: Хатиб Тумуртоший ҳижрий 1004 санада вафот этган. Баъзи тарихчилар ўша йили ражаб ойининг охирида вафот этган, дейишади.

Тошкент ислом институти 4 курс
талабаси Камолов Абдулбасир

399950cookie-checkМуҳаммад Тумуртоший

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: