Тошкент ислом институтида 2022-2023 ўқув йили якунлари юзасидан таълимий-илмий, маънавий-тарбиявий ва ташкилий ишлар сифати ва самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда келгусида институт фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида мониторинг ўтказилмоқда. Профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар фаолиятини баҳолаш бўйича ишчи гуруҳ тузилди.
Ишчи гуруҳ профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларнинг 2022-2023 ўқув йилида режадаги ва юклатилган вазифалар ижроси бўйича фаолияти, билим салоҳияти ва касбий маҳорати, институт фаолиятини яхшилашга қўшган ҳиссасини суҳбат асосида, тақдим этилган ҳужжатларни ўрганган ҳолда таҳлил қилиб, баҳоламоқда.
Ўтказилган мониторинг натижаларига кўра юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчи ва ходимлар турли номинациялар бўйича рағбатлантирилади ҳамда энг паст кўрсаткичдагиларга нисбатан чора кўрилади ёки муносибига алмаштирилади.
Кафедралар:
Ақоид ва фиқхий фанлар;
Ҳадис ва ислом тарихи фанлари;
Тиллар;
Ижтимоий фанлар;
Таҳфизул-Қуръон.
Бўлимлар:
Кундузги таълим деканати;
Модуль таълим деканати;
Ўқув-услубий бўлим;
Ўқув курслари бўлими;
Таълим сифатини назорат қилиш сектори;
Ахборот-ресурс маркази;
Матбуот хизмати;
Илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш бўлими;
Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими
Гуруҳ кураторлари;
Ахборот-техник таъминот бўлими;
Умумий бўлим;
Мониторинг ва ички назорат сектори;
Кадрлар сектори;
Девонхона, архивариус, юристконсульт;
Бухгалтерия ва Режа-молия сектори;
Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими;
Фуқаро ва меҳнат муҳофазаси.
ТИИда 98 нафар профессор-ўқитувчи ва (раҳбар ходимлардан ташқари) 65 нафар ходимлар фаолият юритмоқда.
ТИИ Матбуот хизмати