islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Адолатнинг кушандаси порахўрликдир

Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабатларда ҳамиша адолат, инсоф, ҳалоллик ҳукмрон бўлишини талаб этади ва мусулмонларни шунга чорлайди. Бу муносабатлар орасида ўзаро муомалада  порахўрлик ва савдо-сотиқ ҳам алоҳида аҳамиятга эгадир. Аллоҳ таоло бандаларини ўзаро савдо-сотиқ қилишда харидор ҳақига риоя қилиш, тарози ва ўлчовларда бошқаларга хиёнат қилмасликни буюрган. Жумладан, Исро сурасининг 35-оятида бундай амр этилади: «(Ўрталарингиздаги олди-берди, савдо-сотиқда бирон нарсани) ўлчаган вақтингизда ўлчовни тўла-тўкис қилинглар ва тўғри тарози билан тортинглар! Мана шу энг яхши ва чиройли ечим-ҳукмдир».

 Аллоҳ таоло айтади: 188. Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб одамларнинг молларидан бир қисмини ейишингиз учун уни ҳокимларга гуноҳкорона ташламанг. Яъни пора бериб манфаатдор бўлманглар. (Имом Қуртубий деганларки: «Оятдаги «ботил йўл билан емаслик»ка порахўрлик ва ҳаромнинг барча турлари киради. Қимор, алдамчилик, ҳаром нарсаларни сотиб мол топишлик, ҳаром касбларни қилиб мол топишлик ва бошқалар».) (Бақара сураси 188-оят)

 Аллоҳ таоло айтади:

29. Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир.

  1. Ким ўшани тажовузкорлик ва зулм ила қилса, албатта, уни дўзахга киритамиз. Бу эса, Аллоҳга осондир. (Оятдаги «ўшани» бир-бирининг молини ботил йўл ила еб, ўзини-ўзи ҳалокатга дучор қилишга ишорадир. Демак, ким мазкур ишни тажовузкорлик (яъни, ҳаромлигини билиб туриб) ва зулм ила (яъни, қилишдан тап тортмай) қилса, охиратда дўзахга киритилади. Яъни, ботил йўл билан мол еганларни дўзахга киритиш Аллоҳ учун осондир, xеч ким қочиб, ҳийла қилиб қутула олмайди.).
  2. Агар қайтарилган нарсаларнинг катталаридан четда бўлсангиз, гуноҳларингизни кечирамиз ва сизни яхши жойга киритамиз. (Нисо сураси) (Бу ояти кариманинг маъноси, катта гуноҳлардан четда бўлсангиз, кичик гуноҳларингизни кечириб, охиратда сизни жаннатга киритамиз, деганидир.)

Аллоҳ таоло айтади:

  1. Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Ҳар ким эрталик учун нима тақдим қилганига назар солсин. Аллоҳга тақво қилинглар! Албатта, Аллоҳ нима қилаётганингиздан хабардордир. (Қиёмат нисбатан жуда яқин вақт, шунинг учун ҳам у «эрта» дейилади. Демак, ҳар бир инсон қиёмат куни учун нима иш қилганини ўйлаб қўйиши керак.)
  2. Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар. (Ҳашр сураси 19-оят)

(Аллоҳни унутган одам бу дунёда уни олий мақом билан боғлаб турувчи алоқани йўқотади. Уни бошқа жонзотлардан ажратиб турадиган олий мақсаддан маҳрум бўлади. Ва ниҳоят, фақат бу дунёда манфаaтини ўйлаб, барча разилликни амалга ошириш учун пора бериб тубанликка тушиб ўзининг инсонлигини унутади.)

Адолат тўла тантана қиладиган яна бир бошқа дунёнинг, охиратнинг бўлмаслиги мумкин эмас! Ақл-идроқ ва виждон шундай дейди ва шуни таъкидлайди. Ҳақиқат, адолат бу фоний дунёда бўлмаса ҳам ҳамма нарса адолат тарозусига солинадиган соатларнинг етиб келиши муқаррар. Мана шу аломатларнинг барчаси исботлаб, тасдиқлаб турибдики, адолат қасоси охиратда албатта рўёбга чиқажак!

Тўрақўрғон туман “Исҳоқхон тўра” жоме

масжиди имом хатиби, модул таълим тизими

талабаси Суфиев Жаъфархон

399870cookie-checkАдолатнинг кушандаси порахўрликдир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: