islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ўқинг ва қалбингизни уйғотинг!

Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон  Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди.

Китоб муаллиф Нўъмон  Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.

Нўъмон  Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.

Китобхон асарни ўқиш мобайнида, ҳам айтилаётган мавзуга, ҳам Қуръони каримнинг ажойиб услубига ошно бўлади.

Муаллиф Нўъмон  Алихон ҳақида қисқача

Нўъмон  Алихон 1978 йил 4 майда туғилган. У Баййинаҳ институтининг асосчиси ва директорлар кенгаши раиси ҳисобланади.

У Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида араб тили бўйича дастлабки таълимни олганидан сўнг Покистонда араб тили грамматикаси бўйича ўқишини давом эттиради ва у ерда 1993 йилда умуммиллий араб тили имтиҳонларида энг яхши натижани қўлга киритади.

У 1999 йилда АҚШга боради ва у ерда тафсир ва араб тили бўйича чуқур изланишлар олиб боради. Сўнг ўқувчиларга ёрдам бўлиши учун араб тилидаги дарсларни инглиз тилига таржима қилади.

Нўъмон  Алихон 2006 йилгача Нассау университетида араб тилидан дарс беради. У, деярли етти йил давомида АҚШнинг турли марказларида ўн мингдан ортиқ талабаларга замонавий ва классик араб тилидан дарс беради.

Нўъмон  Адихон бугунги кунда Баййинаҳ институтида ва ижтимоий тармоқларда Қуръон илми ҳамда араб тили грамматикасига оид дарсарини давом эттириб келмокда.

“Қалбингни уйғот” номли ушбу китобда келадиган маълумотлар ҳар қандай савиядаги китобхон учун қалб кўзининг очилишига хизмат қилади. Кишининг ҳолат ва воқеаларга бошқа ракурсдан қарашга тафаккурга ундайди. Биз беихтиёр ҳақ-ноҳақ, мумкин-мукин эмас деб ўйлайдиган бир қанча нарсалар аслида бошқача эканини кўрамиз. Шунинг учун ҳам китоб қалбимизни уйғотишидан умид қиламиз.

ТИИ Матбуот хизмати

402720cookie-checkЎқинг ва қалбингизни уйғотинг!

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: