Тошкент ислом институти 2-курс талабаси Фазлиддин қори Шамиев 30 пора Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда ёддан ўқиб берди.
Қуръони каримни ўқиш жараёнини “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Аслиддин қори Мирзамиддинов, Адҳам қори Юсупов ва бошқа устоз ҳамда талабалар кузатиб бордилар.
Хатм якунида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов Олий Маъҳадда анъанага айланаётган ушбу тадбирнинг аҳамияти тўғрисида маълумот берди.
Фазлиддин қорининг устозларига ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов ташаккурлар билдириб, мана шундай етук қориларни етиштириб чиқаришда устозларга ғайрат ва шижоат тилади.
ТИИ ректори М.Муҳаммадсиддиқов, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов, ўқитувчилар Иззатилла Юлдашев, Фахриддин Ерназаров ва тадбир иштирокчилари биргаликда Қуръони карим хатми дуоси баробарида қори устозлар ҳамда Фазлиддин қори ҳақига дуолар қилдилар, Аллоҳдан юртимизга хайр-барака ва офият сўрадилар.
“Таҳфизул-Қуръон” кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига Тошкент ислом институтида Қуръони каримни бир кунда тўлиқ ўқиб бериш анъанага айланди. Айни пайтгача Қуръони каримни бир кунда ўқиб берган қори талабалар сони 33 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Тошкент Ислом институти тарихида илк бор Ихтиёр қори Абдураҳманов Қуръони каримни бир кунда, бир ўтиришда тўлиқ ўқиб берган эди. Шунингдек, Илҳом қори Ғофуров, Адҳам қори Отахонов, Фатҳуллоҳ қори Дадаев, Аҳмадуллоҳ қори Ғофуржанов, Ҳикматуллоҳ қори Рўзалиев, Сардорбек қори Жиямуратов, Сирожиддин қори Шодмонов, Азимжон қори Мадаминжонов, Илёсбек қори Шарофиддинов, Нуриллоҳ қори Сайдуллаев, Оятуллоҳ қори Абдуқодиров, Абдуллоҳ қори Комилов, Саидбурхон қори Фазлиддинов, Абдулҳай қори Жўрақулов, Аҳлиддин қори Қурбонов, Нурисломхўжа қори Умбаров, Убайдуллоҳ қори Ҳабибуллаев, Баҳодир қори Иброҳимов, Машрабжон қори Абдураззоқхўжаев, Фозил қори Акромов, Сайдуллоҳ қори Солижонов, Сирожиддин қори Жалилов, Исломбек қори Умрзоқов ва Аслхон қори Хошимов Қуръони каримни ёддан тўлиқ ўқиб, устозлар кўригидан ўтказиб олган эди.
Шунингдек, аёл-қизлардан Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича ва Абдуллаев Фотима, Амина Хўжаёр ҳам Аллоҳнинг каломини юқоридаги услубда ўқиб берган эди.
Маълумот: Қуръони каримда 114 та сура, 6236 та оят ва тахминан 1015030 нуқта, белги, 323670 ҳарф ва 77934 та сўз бор. Қуръон саҳифаланишига кўра 30 пора (жуз, қисм)дан иборат бўлиб, мусҳафнинг ҳар 10 вароғи бир пора ҳисобланади.
ТИИ Таҳфизул Қуръон кафедраси
ўқитувчиси Зафар қори Маҳмудов
Men ham o’qishni hohlayman qanday murojat qilsam bo’ladi