Модуль таълим тизимига Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган, 4 йил ва ундан ортиқ муддат давомида ЎМИ тизимидаги масжидларда фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблар имтиҳон асосида қабул қилинади.
Ўтган сентябрь ойида “имом-хатиб” талабалар таълим олган бўлсалар, октябр ойидан “ноиб имом” талабалар таҳсилни бошладилар.
Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, проректор ва деканлар Модуль таълим тизими талабалар билан очиқ мулоқот ўтказдилар.
Учрашувда ректор М.Муҳаммадсидиқов Илмий ишлар ва фан бўйича проректори Соатмурод Примов, Ишлар бошқармаси бошлиғи Ҳошимжон Аманов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият-маърифат бўлими бошлиғи Абдулҳаким Олимов талабалар билан институт олдида турган истиқболли режалар, тартиб-интизом, таълим ва ташкилий ишларга оид масалалар юзасидан мулоқот қилдилар.
ТИИ Матбуот хизмати