Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Муомала – қалб калити” мавзусида институт психологи М.Чариева устоз ва талаба қизлар учун семинар-тренинг ўтказди.
Тренинг давомида жамиятда инсонлар бир-бири билан муомалага кириши, шахслараро муносабат, ўзаро ахборот алмашинуви, муомала ёрдамида бир-бирига таъсир ўтказишлари, муайян тасаввур образлари тўғрисида тушунча берилди.
Шунингдек, тренингда “Мулоқатчанликнинг умумий даражасини аниқлаш” психологик тести ўтказилди. Тест натижалари эълон қилинди, ҳар бир иштирокчи мулоқатчанлик даражасини билиб олишди. “Бузуқ телефон” ва “Қор парчалар” машғулотлари иштирокчиларнинг фаоллигини оширди.
ТИИ талаба қизлар билан ишлаш
бўйича куратор С.Валиева