Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов ҳамда проректорлар кафедра ва бўлимларнинг иш фаолиятини кўздан кечирдилар.
Назорат ва мулоқотдан асосий мақсад таълим сифатини янада ошириш, ўқитувчи ва талабаларга қулай шарт-шароитлар яратишдан иборат эканлиги таъкидланди, шунингдек, институт моддий-техник базасини яхшилаш, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва институт буйруқларини ўз вақтида бажарилиши, профессор-ўқитувчилар, кафедра мудрилари, бўлим бошлиқлари ва ходимларнинг лавозим йўриқномаларига амал қилиши, иш режимига қатъий амал қилишлари, кафедра ва бўлимлардаги ҳужжатлар номиклатура бўйича тўғри юритилиши кўздан кечирилиб, бу борадаги зарур таклифлар тингланди.
ТИИ Матбуот хизмати