islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Йўқолган пул

Бир куни тунда Имом Абу Ҳанифа ҳузурларига бир киши келиб: “Эй Абу Ҳанифа, анча вақт олдин пулимни қаергадир кўмиб қўйгандим, лекин кўмган жойимни унутиб қўйдим. Шу масаламни ҳал қилишга ёрдам бера оласизми?” деди. Абу Ҳанифа у кишига: “Бу фақиҳнинг иши эмас”, дедиларда, бир зум ўйлаб унга шундай деб жавоб бердилар: “Бориб тонг отгунча намоз ўқингИншаАллоҳ пулнинг жойини эслайсиз”.  Шунда у киши бориб намоз ўқий бошлади ва қисқа вақт ичида намозда турган ҳолида пулни кўмган жойи эсига келдида, шошиб пулни кўмган жойига бориб олиб келди. Эртаси куни бу киши Абу Ҳанифанинг олдига келиб, пулини топганини айтди ва ундан: “Пул қаерда эканини эслашимни қаердан билдингиз?”, деди. Имом Абу Ҳанифа “Шайтон бандани ибодатдан тўсишини билар эдим, шу сабабли сенга эрталабгача намоз ўқишни айтдим. Шайтон эса сени намоздан тўсиш учун пулнинг жойини эслатиб, сени ибодатдан машғул қилди”, дедилар.

Дарҳақиқат, бу ҳақида Қуръони каримда ҳам далил келган. “Албатта шайтон хамр ва қимор туфайли ораларингизга адоват ва ёмон кўришликни солиши ҳамда сизларни Аллоҳнинг зикридан ва намоздан тўсишни хоҳлайдир. Энди тўхтарсизлар.” (Моида, 91-оят)

Банда Аллоҳга Унинг зикри билан яқинлашади. Шайтон эса бизни бу яқинликдан ҳар турли усулда тўсишга уринади. Инсон Аллоҳга яқин солиҳ банда бўлишни хоҳласада, шайтонга алданиб қолади. Қуръон ўқимоқчисиз, лекин телефонингизга хабар келди. Хабар муҳим эмас, лекин сиз у билан овора бўлиб қолдингиз.  Бу каби мисоллар ҳар куни ҳаётимизда содир бўлади. Шайтон васвасасига алданиб қолмаслигимиз учун биз Роббимиз буюрганидек иш тутишимиз, яъни намоз ила ўзидан ёрдам сўрашимиз, бизни бир дақиқага ҳам ўз ҳолимизга ташлаб қўймаслигини сўрашимиз керак.

Оламларнинг Робби Аллоҳим, бизни ибодатларда хушу билан Сенинг зикрингда тилимиз доим банд бўлиши билан машғул қилгин. Шайтоннинг ёмонлигидан ўзингдан паноҳ сўраймиз.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Баракаева Моҳибону

407990cookie-checkЙўқолган пул

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: