islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Салмон Форсий –  Қуръони карим таржимони

Салмон Форсий розияллоҳу анҳу мажусийликдан ҳақиқий динни қидириб исломга кирган саҳобийдир. Абу Абдуллоҳ Салмон Форсий асли Исфахонлик бўлган. Ҳақ йўлни қидириб, юртидан чиқиб то Мадинагача келган ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларида мусулмон бўлган. Шунинг учун “Ҳақиқат изловчи” деб лақаб олган. Салмон Форсий розияллоҳу анҳу исломга жуда катта хизматлар қилган. Шулардан бири “Ҳандақ жанги”да Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Ҳандақ қазиш ғоясини берган. Бундан аввал араблар жангда бундай усулни билмаганлар ва бу усул жуда қўл келиб, мусулмонлар ғалаба қозонишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу саҳобийни “Салмон  биздан – аҳли байтдандир” деганлар. Бу сўзлари билан Салмон Форсий розияллоҳу анҳуни аҳли байтларидан бирига айлантирганлар.

Кўпчилик Салмон  Форсийни сартарошларнинг устози деб айтади. Халқимизда шундай асоссиз гап тарқалиб қолган. Бунга сабаб, у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сартарошлари бўлган экан деган гапдир. У кишининг бирор марта кимнингдир сочини олгани ҳақида маълумот йўқ. Балки Салмон  Форсий розияллоҳу анҳуни Қуръони Карим маʼнолари таржимонларининг устози десак бўлади. Имом Сараҳсийнинг «Мабсут» китобларида ва Имом Тожуш Шарийҳанинг «Ниҳоя» китобларида келтирилишича, Салмон  Форсий розияллоҳу анҳуга «Фотиҳа» сурасини форс тилида ёзиб беришни сўраб мактуб ёзишади. Шунда у зот форсчага таржима қилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўрсатади ва уларга юборади.

Демак, араб тилини билмайдиган мусулмонлар учун улар у тилни ўрганиб олгунларича Қуръони Карим маʼноларини зарурат юзасидан таржима қилиш иши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида биринчи бўлиб Салмон Форсий розияллоҳу анҳу томонидан бошланган. Шу сабаб у кишини Қуръони Карим маʼноларини таржимонларининг устози десак бўлади.

Тошкент ислом институти талабаси

З.Файзиева

408020cookie-checkСалмон Форсий –  Қуръони карим таржимони

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: