islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Танлов ғолиблари аниқланди

Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси ва Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан 1-3 курс талабалари ўртасида “Мен радикализмга қаршиман” шиори остида илмий кўрик-танлов ўтказилди.

Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита “Диншунослик экспертизаси” бўлими мутахассиси Мирфозил Мадалиев, Тошкент ислом институти ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, Ўқув ишлари бўйича проректор Ёқубжон домла Бухарбоев, Илмий ишлар ва фан бўйича проректор Соатмурод домла Примов ҳакамлар ҳайъати сифатида иштирок этдилар.

Кўрик-танлов 3 та шарт асосида бўлиб ўтди.

“Экстремистик ва террористик ташкилотлар ва оқимлар фаолиятидан огоҳ бўлинг”, “Тезкор савол-жавоблар” ва “Қонунларни биласизми?” шартлари асосида ўтган кўрик-танловда қуйидаги натижалар қайд этилди:

1-ўрин: 2-курс талабалари;
2-ўрин: 1-курс талабалари;
3-ўрин: 3-курс талабалари.

Совриндор иштирокчиларга диплом ва совғалар тақдим қилинди.

Танловда ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида қатнашиб, талабалар билимларини баҳолаган Дин ишлари бўйича қўмита мутахассиси М.Мадалиевга ҳамкорлик учун ректор М.Муҳаммадсиддиқов ташаккурнома ва эсдалик совғасини топширди.

ТИИ Матбуот хизмати

408400cookie-checkТанлов ғолиблари аниқланди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: