رزق كريم
101-савол. Аллоҳ таоло айтади:
وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ
«Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва гўзал ризқ бордир» (Нур сураси, 26-оят).
Оятдаги «ризқун карим-гўзал ризқ»дан мурод нима?
101-жавоб. Кўпчилик муфассирларнинг айтишича, «карим ризқ» жаннатдир. Бунга Аҳзоб сурасидаги мўминларнинг оналари ҳақида келган Аллоҳ таолонинг Сўзи ҳам далил бўлади: «Ва унинг учун гўзал ризқни тайёрлаганмиз». Бу ерда «гўзал ризқ»дан ирода қилинган нарса жаннатдир.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади