- “Ояталкурсий” ўқиш.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Уйқуга кетишдан олдин “Оятал курсий”ни ўқигин, тонг оттиргунингча Аллоҳ томонидан берилган муҳофиз бўлади, шайтон сенга яқинлаша олмайди”.
- “Муавазатайн” ўқиш.
Оиша розияллоҳу анҳо онамиздан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунги ётоқларига борсалар, икки кафтларини бирлаштириб, уларга дам уриб “Ихлос”, “Фалақ”, “Нас” сураларини қироат қилардилар. Сўнгра икки кафтларини баданларининг қўллари етгарлик жойларига суртардилар. Бошларидан бошлаб, сўнгра юзлари ва кетма-кет бошқа аъзоларига. Бу ишни уч марта қилардилар”.
- Таҳорат қилиш.
- Ётишдан олдинги дуоларни ўқиш.
- Ўнг тараф билан ён бошлаш.
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон ётоғингдан жой олмоқчи бўлсанг, намозга қиладиганингдек таҳорат қил. Кейин ўнг томонинга ёт, сўнгра бундай дегин: “Ей Аллоҳим, Сенга нафсимни таслим қилдим. Сенга ишимни топширдим. Сенга рағбат қилиб, Ўзингдан қўрқиб, ўзимни паноҳингга олдим. Сенинг Ўзингдан ўзга паноҳ ҳам, нажот ҳам йўқ. Нозил қилган китобингга ва юборган набийингга иймон келтирдим”, дегин. Агар ўша тунингда ўлсанг, фитрат(Ислом)да ўласан. Бас, уларни охири айтган нарсанг қилгин”, дедилар.“Еслаб олай, юборган Расулинггамиди?” дедим. “Йўқ. юборган Набийингга”, дедилар”.
- Қиёмул-лайл.
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки у сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир, ёмонликларга каффоротдир, гуноҳларни қайтарувчидир”, дедилар”.
Ёшлар билан ишлаш,
Маънавият ва маърифат бўлими ходими
Исломбек Дадабаев