islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Соғлом она – соғлом бола

“1 декабрь – Халқаро ОИТСга қарши кураш” куни муносабати билан устозалар ва талаба қизлар учун Тез тиббий ёрдам ходимаси Н.Нигманова иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатининг асосий қисмида дунёга ҳануз хавф солиб турган ОИТС касаллиги мавзусида бўлиб, уни келтириб чиқарадиган омиллар, олдини олиш чора-тадбирлари борасида маълумот берилди.

Суҳбатнинг иккинчи қисмида кириб келган қиш фаслига тайёргарлик, шамоллаш каби фасл касалликларининг турлари, уларни олдини олиш, фарзандларда намоён бўлаётган кўринишлари ҳақида гапирилиб, талаба қизлар учун керакли тавсиялар берилди.

Суҳбат сўнгида устоза ва талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 

ТИИ Талаба қизлар билан ишлаш 

бўйича мураббия С.Валиева

413710cookie-checkСоғлом она – соғлом бола

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: