وسيلة
104-савол. Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَيْهِ الْوَسِيلَةَ وَجَاهِدُوا فِي سَبِيلِهِ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва Унга васийла ахтаринглар ҳамда Унинг йўлида жиҳод қилинглар. Шоядки, ютуққа эришсангиз» (Моида сураси, 35-оят).
«Васила»нинг маъноси нима?
104-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо «васила»ни чора, эҳтиёж, деган ва бунга шоир Антаранинг сўзини мисол қилиб келтирган:
Албатта, эркакларнинг сенга эҳтиёжи бор,
Агар сени олсалар, кўзинга сурма, қўлинга хино қўйгин.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади