islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТЕМПЕРАМЕНТ

Темперамент лотинча “Темпераментум” деган сўздан олинган бўлиб, унинг маъноси “аралашма” демакдир.Темперамент деганда биз, одатда, кишининг табиий туғма хусусиятлари билан боғлиқ бўлган индивидуал хусусиятларни тушунамиз. Темпирамент, психологик жиҳатдан олганда, кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалишларида ва кишидаги умумий ҳаракатчанликда кўринадиган индивидуал хусусиятдир. Ҳар қайси кишидаги ҳиссиётнинг қўзғалиш тезлиги, кучли ва барқарорлиги ҳар хил бўлади.

Ҳар бир кишининг ўз темпераменти бўлади.

Холерик темпераменти – ҳиссиётни тез ва кучли қўзғалувчанлиги, барқарор бўлиши билан фарқ қилади. Холерик темпераментли кишиларнинг ҳиссиётлари уларнинг имо-ишораларида мимикаларида, ҳаракатлари ва нутқларида яққол кўриниб туради. Холерик қизғинлик ва тажангликка мойил бўладилар. Бундай темпераментли кишилар чаққон, умуман ҳаракатчан, серғайрат ва ҳар доим уринувчан бўладилар. Улар бир ишга тез киришадиган ва бошлаган ишини охирига етказадиган бўладилар. Холерик темпераментли инсонлар аразчан, сер жаҳл ва тажанг бўладилар. Бир нарсадан ҳафа бўлсалар, бу ҳафалик уларда узоқ сақланади. Улардаги кайфият анча барқарор бўлади.

Санвиник темперамент-ҳиссиётнинг тез, кучли қўзғалувчанлиги, лекин беқарор бўлиши билан фарқ қилади. Сангвиник темпераментли кишиларнинг кайфияти тез ўзгариб, бир кайфият ўзига тескари бўлган иккинчи бир кайфият билан тез алмашиб турмоғи мумкин. Сангвиниклардаги психик жараёнлар, холериклардаги сингари, тез ўтади. Бир хил тепераментли кишилар илдам, чаққон, серҳаракат ва жўшқин бўладилар. Сангвиник темпераментли кишилар теварак-атрофдаги воқеалардан тез таъсирланадилар ва муваффақиятсизликлар ҳамда кўнгилсиз ҳодисалар унча қаттиқ хафа қилмайди. Улар кўп ишга тез ва ғайрат билан киришадиган бўладилар, лекин ишдан тез совийдилар. Бир зайлдаги ишларни узоқ давомли суръатда бажаришга моил бўлмайдилар.

Меланхолик темперамент – ҳиссиётнинг секин, лекин кучли қўзғалувчанлиги ва барқарор бўлиши билан фарқ қилади. Меланхоликлар барқарор, давомли бир кайфиятга мойил бўладилар, лекин ҳиссиётларининг ташқи ифодаси жуда заиф бўладилар. Меланхолик темпераментли одамлар сусткаш бўладилар. Меланхолик темпераментли одам ишга бирдан ишга киришмаслиги мумкин, лекин бир киришса бошлаган ишни охирига етказмай қўймайди.

Флегматик темперамент – ҳиссиётнинг жуда секин, кучсиз қўзғалиши ва узоқ давом этмаслиги билан фарқ қилади. Флегматик темпераментли кишилар ҳиссиётларининг ташқи ифодаси кучсиз бўлади. Бу хил темпераментли одамларни ҳурсанд қилиш, ҳафа қилиш ёки ғазаблантириш анча қийин. Флегматикларнинг психик жараёнлари суст бўлади. Бу хил темпераментли одамлар ниҳоятда оғир, ювош, босиқ, ҳаракатлари салмоқли бўлади. Агар бир фаолиятга киришсалар, уни қатъият билан давом эттирадилар. Флегматик темпераментли кишилар ташаббус кўрсатишга моил бўлмайдилар, лекин улар фаолияти йўлга қўйилса, анча қунт билан иш кўрадилар.

Ҳар қайси одам темпераментини батамом бир тип доирасигагина “сиғдириб” бўлмайди. Тип тушунчасининг ўзи фақат бир-бирларига ўхшаш бир гуруҳ одамларнигина ўз ичига олишлигини назарда тутади. Ҳар қайси одам темпераментида ўзига хос индивидуал хусусиятлари бўлади, бу хусусиятларни батамом муайян бир темперамент типига киритиб бўлмайди. Бу хусусиятлар айни индивидуал хусусиятлардир, яъни шу шахснинг ўзигагина хос хусусиятдир. Кўпчилик одамларда бир тип темперамент аломатлари иккинчи бир тип темперамент аломатлари билан қўшилган бўлишини кўрамиз, чунончи, холерик темпераменли кишида меланхолик ёки флегматик темперамент аломатлари бўлиши, сангвиник темпераментли кишида холерик ва флегматик теперамент аломатлари бўлиши мумкин ва ҳоказо.

Одамларни фақат уларда қайси темперамент белгилари устун бўлса, шунга қараб, маълум бир темперамент типига кириши мумкин.

 

Тошкент ислом институти ходимаси

Чариева Муҳайё

414820cookie-checkТЕМПЕРАМЕНТ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: