islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Термизий мадрасасига ташриф

Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдуқодир домла Пардаев Имом Термизий ўрта махсус ислом таълим муассасасида амалиёт ўтаётган талабаларни назорат қилиш учун Термиз шаҳрига ташриф бюрди.

Таълим муассасасида 7 нафар 4-курс талабалари М. Соатов, М.Қамбаров, А.Имомалиев, М.Исроилов, А.Буранов, А.Шарипов, Н.Шайдуллаевлар 2023 йил 16 ноябрдан 27 декабргача бўлган давр оралиғида педагогик амалиёт ўтамоқда.

Дастлаб, устоз амалиёт ўтаётган талабалрнинг дарс ўтиш жараёнлари билан танишиб, уларнинг дарс ўтиш борасидаги кўникмаларига баҳо бердилар.

Сўнг, устоз иштирокида “Мотуридийлик эътиқоди” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таълим муассасаси мудири М.Жабборов, Ўқув услубий бўлим бошлиғи А.Вайдуллаев ҳамда таълим муассасанинг педагог-ўқитувчи ва талабалари иштирок этди.

 

ТИИ Матбуот хизмати

415740cookie-checkИмом Термизий мадрасасига ташриф

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: