Тошкент ислом институти Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир домла Эвадуллаев 2-курс талабалари учун “Маънавият соати” доирасида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган мажлисидаги нутқига асосан “Илм-фан, таълим ва тарбия, маънавият биз учун устувор масаладир” мавзусида давра суҳбати ўтказди. Тадбирда талабаларга ўқишларида дарсларни пухта ўзлаштиришлари, диний ва дунёвий фанлар билан бирга араб, инглиз, рус ва форс тилларини ҳам мукаммал ўзлаштириш борасида тавсиялар берилди.
Магистратура ва доктарантура босқичларини ҳам ўқиб етук мутахассис бўлиб юртимизнинг ва динимизнинг ривожи учун улкан ҳисса қўшадиган соҳа ходими бўлишлари кераклигини тушунтирдилар.
ТИИ талабалар мураббийи
О.Юсупов