islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкeнт ислом институти Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

Ўзбeкистон мусулмонлари идораси Имом Бухорий номидаги Тошкeнт ислом институти ва Россия фeдeрацияси Москва шаҳар Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти ўртасида Англашув мeморандуми имзоланди.
Англашув мeморандумини Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти раиси Умидбек Мамталиев ва Тошкент Ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов имзоладилар.

Меморандумдан кўзланган асосий мақсади икки муассаса ўртасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, таълим соҳасида алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Томонлар ўртасидаги ҳамкорлик қуйидаги фаолият йўналишларини ривожлантиришга қаратилган:
таълим соҳасида илмий ва маънавий-маърифий йўналашларда ҳамкорликни амалга ошириш;
ўқитувчилар, илмий ходимлар ва талабаларни малакасини ошириш, ўқув-илмий фаолиятини такомиллаштириш мақсадида, ўқитучилар стажировкасини ташкил этиш;

биргаликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, таълим соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб бориш, инновацион фаолиятни биргаликда амалга ошириш;

халқаро ўқув, илмий ва илмий-техникавий лойиҳалар, конгресслар, симпозиумлар, конференциялар, семинарларни ташкил этиш, шунингдек, ўқув ва илмий адабиётлар алмашинувини йўлга қўйиш.

ТИИ Матбуот хизмати

417880cookie-checkТошкeнт ислом институти Имом Бухорий номидаги мусулмонлар маҳаллий диний ташкилоти билан мeморандум имзолади

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: