islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби талабаларга смарт доска ҳадя қилди

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов Абдуқаҳҳор домла Юнусовни институт тарихи ва фаолияти билан яқиндан таништирди.

М.Муҳаммадсиддиқов ва А.Юнусов кундузги таълим талабалари билан учрашиб, мулоқот қилдилар. Талабаларнинг илм олишларига қулайлик яратиш мақсадида А.Юнусов институтга смарт монитор ҳадя қилдилар.

Учрашувдан сўнг, меҳмонлар талабаларга яратилган шарт-шароит билан танишиб, жумладан Ахборот-ресурс маркази, Ахборот технологиялари хонасини кириб кўрдилар, институтда амалиёт ўтаётган Олий таълим муассасалари талабалари билан ҳам суҳбатлашдилар.

Маълумки, Модуль таълим тизимида ўрта махсус маълумотли имом-хатиб ва ноиб имомлар таълим оладилар. Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Модуль талабалари билан ҳам учрашиб, дарс жараёнларини кузатди.

 

ТИИ Матбуот хизмати

422360cookie-checkТошкент шаҳар бош имом-хатиби талабаларга смарт доска ҳадя қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: