islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Илм ва одоб муваффақият гарови

Тошкент ислом институти Таҳфизул Қуръон кафедрасида “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида “Ёшларнинг маънавий аxлоқига салбий таъсир кўрсатувчи ҳуқуқбузарлик ва ахлоқсизлик каби муаммоларни бартараф этишнинг самарали йўллари” мавзусида маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда ТИИ Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Т.Эвадуллаев, бўлим бошлиғи А.Олимов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси А.Қамбаров, ТИИ ўқитувчилари M.Абдуллаев, А.Эгамов иштирок этиб, мутаассибликнинг хатарлари, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик, уламоларга эргашиш, усулуд динни яхши билиш ва фиқҳда урфнинг риоясини қилиш каби масалалар юзасидан атрофлича маълумотлар бердилар. Дунёда бўлаётган геосиёсий жараёнлар, низоларнинг келиб чиқиши, оқибатлари, бузғунчи кучларнинг сиёсий мақсадлари баён қилинди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан берилган саволларга маърузачилар батафсил жавоб қайтардилар.

ТИИ Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ходими А.Абдураззоқ

422640cookie-checkИлм ва одоб муваффақият гарови

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: