islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ

Ўрта Осиё замини неча-неча олиму-уламо, фозилу-фузалоларнинг бешигини тебратиб, жаҳон саҳнасига олиб чиққани, диний ва дунёвий илмларининг асослари ҳам айнан мана шу юртда яратилгани, сайқал топгани ҳозирда барчамизга маълум. Шундай екан, буюк аждодларимиз қолдирган беназир бойлик илмий ва маданий меросни кўз қорачиғидай авайлаб асраш, уларни ўрганиш биз авлодлар учун ҳам фарз, ҳам қарз. Зеро, “жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган куч бу маърифатдир. Ўзликни англаш тарихни билишдан бошланади”.

Ҳирот шаҳрида вояга етган забардаст алломалардан бири мутакаллим, муҳаддис, фақиҳ, муфассир ва суфий Мулла Али Қорийдир. Унинг тўлиқ номи Шайх Нуриддин Абул Ҳасан Али ибн Султон Муҳаммад ал-Қорий ал-Ҳиравий ал-Маккий ал-Ҳанафий бўлиб, замонасининг етук олими бўлганидан ислом оламида “Мулла Али Қорий” номи билан танилган. “Али Қорий” номи еса унга қироат илмида моҳир бўлгани ва Қуръонни ниҳоятда чиройли овоз билан тиловат қилгани учун берилган. Шунингдек, ўз даврида уламолар орасида Нуриддин ва Абул Ҳасан номи билан танилган.

Алломанинг туғилган йили ҳақида манбаларда аниқ маълумотлар учрамайди, фақат баъзи манбаларда темурийлар ҳукмронлиги даврида, XV асрда яшаб-ижод қилгани қайд етилган. Лекин манбаларда уни Ҳиротда туғилгани, кейинчалик маккага кўчиб ўтиб, ўша ерда муқим яшаб қолгани ва 1014/1606 йили шаввол ойида Макка шаҳрида вафот етгани таъкидланади. Баъзи ривоятларда алломанинг макка ҳудудидаги “Муаллат” деган жойга дафн қилингани айтилади.

Имом Али қорийнинг Ҳиротда улғаяди ва ўша ерда илм таҳсилини бошлайди. Шайх Муъиниддин ибн Ҳофиз Зайниддин Ҳиравийдан тажвид қоидалари ва қироат илмини ўрганиб, қуръони каримни тўла ёд олади. Шунингдек, бошқа илмларни ҳам замонасининг таниқли олимларидан ўзлаштиради. Алломанинг талабалик вақтлари темурийлар сулоласи ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади. Ҳирот шаҳри еса давлат пойтахти ва маданият маркази бўлган.

Олимнинг яшаш даври Ҳирот илму-фанининг инқирози ва орқага қайтган даврига тўғри келади. Исломшунослик номи билан машҳур бўлган, Сафавийлардан бўлмиш Шоҳ Исмоил ибн Ҳайдар ҳукмронлиги пайтида рофизийларнинг қўли баланд келиб, ақидалари кенг тарқала бошлаганидан сўнг кўпчилик уламолар каби Мулла али Қори ҳам чорасизликдан мамлакатни тарк етади. Тарихчи олимлар Мулла Алининг нечанчи йилда ўз юртидан чиққанлигини қайд қилишмаган, лекин Макка шаҳрига кириб бориш санаси ҳижрий 952 йилга тўғри келади, деб маълумот қолдиришган. Бу эмин шаҳарда аллома яна илмга шўнғийди.

У Макка шаҳрига киргач турмуш тарзи яхшиланади. Мулла али Қорий машойихлар ва олимлар ҳалқасида кўплаб илмларни ўрганди. Маккада у яна қироат илмини ўрганишни давом эттиради. Шайх Сирожиддин Умар Яманийдан етти хил қироат илмини таҳсил олади. Шунингдек, у Макка шаҳрида ҳадис илмидан ҳам сабоқ олади. У яна  Макка шаҳрининг муфтийларидан Шайх Қутибиддин ал- Маккий ва Бадриддин аш-Шаҳобий ал-Ҳанафий, Шайх Муҳаммад ибн Абул Ҳасан ал-Бакрий ал-Мисрий, Юусф ибн Абдуллоҳ ар-Румийлар каби араб ва ажамлар орасида катта ҳурмат ва эътиборга ега бўлган уламалардан фиқҳ, тафсир, қироат ва бошқа бир қанча диний билимлардан таҳсил олишга муяссар бўлган.

Мулла Али Қори ноёб заковат, ўткир зеҳн, нозик фаҳму фаросат ва комил ақл соҳиби бўлган. Илм олиш йўлида унга дуч келган барча машаққатларни сабр ва матонат билан енгиб ўтган. Алломанинг юқорида номлари зикр қилинган барча устозлари ишончли силсила орқали келаётган илм соҳиблари бўлишган. Аллома мана шундай етук устозлардан илм олиш насиб этган.

 

Тошкент ислом институти талабаси

Мухаматдинов Ҳазаратдин

422620cookie-checkМулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: