islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

​Масжидул Ҳаромга етказилган зарарлар ва тавофнинг тўхтатилиши

Милодий 683 йил 31 октябрда Ҳажжожи Золим ва Абдуллоҳ ибн Зубайр қўшинлари ўртасидаги жанг пайтида, Макка қамалида Ҳажжож отган улоқтирма тошлардан Каъбанинг маълум бир қисми зарарланади.

Орадан 9 йил ўтгач, 692 йилда Маккани Умавийлар қўшини қамал қилиши натижасида отилган тошлардан Каъба деворларининг баъзи жойлари қулаб тушади.

1629 йилда ёққан кучли ёмғир ҳосил қилган тошқиндан кейин Каъба деворлари босимга бардош бера олмай нурайди. Каъба, ўша даврда ҳукмронлик қилган Усмонлилар давлати томонидан қайта қурилди.

1941 йилда ҳам сув тошқини бўлади, бу сафар Каъба зарарланмади, аммо тавоф тўхтатилди.

1979 йилда Саудия Арабистони ҳукуматига қарши 200 тача қуролланган шахслар Масжидул Ҳаромни эгаллаб олишди. 255 кишининг умрига зомин бўлиб, Жуҳайман Утайбий ҳодисаси деб ном олган ушбу қамал 2 ҳафта давом этди.

1996 йили май ойидан октябргача Каъбани капитал реконструкция қилиш мақсадида тавоф қисман чекланди. Бу Усмонлилар давлати даврида Каъба қайта қурилгандан кейинги илк таъмирлаш ишлари эди.

Каъбадаги охирги энг катта таъмирлаш 1996 йилда амалга оширилди. Усмонлилар давридан буён ўтган йиллар оралиғида Каъба деворларида катта ёриқлар пайдо бўлиши, бино пойдевори ва устунлари эскирган эди.

Таъмирлаш ва қурилиш олти ой давом этиб, ғиштлар ва деворлар замонавий технологиялар ёрдамида мустаҳкамланиб, аввалги ҳолида қолдирилди.

2017 йили Рамазон ойида юзага келган катта миқдордаги тиқилинч сабабли тавоф бир неча соатга тўхтатилади.

2020 март ойида, дунё бўйлаб тарқалган вирус сабабли тавоф тўхтатилди.

 

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси

катта ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

422590cookie-check​Масжидул Ҳаромга етказилган зарарлар ва тавофнинг тўхтатилиши

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: