islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти “Карьера куни”да

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 2023-2024 ўқув йили битирувчилари ҳамда иш берувчи вазирликлар, идоралар, турли ташкилот, корхона ва муассасалар ўртасида мулоқотни таъминлаш мақсадида “Янги Ўзбекистон ёшлари – келажагимиз ва истиқболимиз пойдевори!” шиори остида карера куни ўтказилди.
70 дан ортиқ давлат ва нодавлат ташкилотларининг вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг Кадрлар бўлими ҳам қатнашди.
ТИИда ишлашни ният қилган битирувчилар ва талабалар институт фаолияти, бўлим ва кафедралар, вакансия ўринлари, шарт-шароитлар тўғрисида суҳбат жараёнларида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

427670cookie-checkТошкент ислом институти “Карьера куни”да

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: