islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига ва яқинларига Тошкент Ислом институти жамоасининг таъзияси

“Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур” (Мужодала, 11).

Ибн Аббос розийаллоҳу анҳумо айтадилар: “Олимларнинг даражаси илм олмаган мўминларнинг даражасидан етти юз даража юқоридир. Ҳар даражанинг ораси беш юз йиллик йўлга тенг.”

Бугун юртимиз мусулмонлари мусибатга, оғир жудоликка учради. Кўп йиллардан бери нафақат юртимизнинг диний соҳадаги равнақи йўлида шунингдек қўшни халқлар илм-маърифати йўлида сермаҳсул хизматлари билан танилган муҳтарам устоз Анвар қори Турсунов фоний дунёдан боқий дунёга риҳлат қилдилар.

Тошкент Ислом институти жамоаси Анвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига, яқинларига чуқур таъзия изҳор этади. Аллоҳ таоло у кишининг қилиб ўтган яхши амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Қолдирган илмий мерослари, мавъизаи  ҳасаналаридан халқимиз кўп йиллар манфаатдор бўлишини муяссар айласин. Анвар қори Турсуновнинг охиратлари обод бўлсин.

Тошкент Ислом институти жамоаси

42960cookie-checkАнвар қори Турсуновнинг оила аъзоларига ва яқинларига Тошкент Ислом институти жамоасининг таъзияси

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: