islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Қаноатли ва тиланчи

القانع و المعتر

112-савол. Аллоҳ таоло айтади:

إِذَا وَجَبَتْ جُنُوبُهَا فَكُلُوا مِنْهَا وَأَطْعِمُوا الْقَانِعَ وَالْمُعْتَرَّ

«Ёнлари ерга текканида эса, бас, улардан енглар ҳамда қаноатли ва тиланган камбағалларни ҳам таомлантиринглар» (Ҳаж сураси, 36-оят).

Оятдаги «қонеъ» ва «мўътарр»нинг маъноси нима?

112-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Қонеъ – берилган нарсага қаноат қилувчи, «мўътарр» эса, эшиклар олдига келиб тиланиб турувчидир». У киши бу гапига шоирнинг қуйидаги шеърини мисол қилиб келтирган:

Бойларининг молида эшиклари олдидаги тиланчилар ҳаққи бор,

Йўқсиллари эса, олийжаноб ва фидойидир.

Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси

Исломхон Убайдуллаев,

Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:

1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида

тайёрлади

432100cookie-checkҚаноатли ва тиланчи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: