اندادا
120-савол. Аллоҳ таоло айтади:
وَتَجْعَلُونَ لَهُ أَنْدَادًا
«Унга тенгдошлар қўшяпсизми?!» (Фуссилат сураси, 9-оят).
«Андаадаа»нинг маъноси нима?
120-жавоб. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Андаадаа – ўхшашлар ва мисллар», деган. Бунга далил қилиб шоир Лабид ибн Рабиъанинг сўзини келтиради:
Тенгги йўқ Аллоҳга ҳамд айтаман,
Яхшилик Унинг ҳузурида, У хоҳлаганин қилар.
Таҳфизул Қуръон кафедраси катта ўқитувчиси
Исломхон Убайдуллаев,
Қосим Ошурнинг “Қуръоний жавҳарлар:
1000 саволга 1000 жавоб” китоби асосида
тайёрлади