islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Аёл таълими – жамият ислоҳи

7 март куни Тошкент ислом институтида “Аёл таълими – жамият ислоҳи” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда институт ректори У.Ғафуров, проректорлар С.Примов ва Ж.Рўзиев, касаба уюшма раиси М.Мамаюсупов ҳамда институтнинг барча аёл ўқитувчи ва ходималари иштирок этишди.

Ректор домла ўз нутқларида оилада қиз фарзандларни ўқитиб, таълим тарбия берилса у нафақат оиласини балки келажак авлодимиз бўлмиш фарзандлариниям комил инсон бўлишида жуда катта хизмат қилишини ва натижада тарбияли, намунали оилалардан иборат буюк жамият пайдо бўлишини, шунингдек ҳадисларда ҳатто Жаннат ҳам оналар оёғи остида яъни уларнинг хизматларини қилиб эришилиши таъкидланганини, ҳар қандай буюк шахсиятнинг ортида албатта камида бир мўътабар аёл бўлишини айтиб, институт учун фидоийлик билан хизмат қилаётган опа-сингилларга барча эркаклар номидан самимий миннатдорлик билдирди.

Институт номидан хизмат қилиб келаётган барча аёлларга рўзғорда ва фарзанд тарбиясида қўл келадиган совғалар улашилди.

Баҳорий кайфият улашган ҳамда Рамазон шукуҳини берган бу тадбирдан институт аёл-қизлари мамнун бўлиб, эътибор учун миннатдорлик изҳорларини билдиришди.

ТИИ Матбуот хизмати

439800cookie-checkАёл таълими – жамият ислоҳи

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: