islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар

Тошкент ислом институти “Қуръон илмлари” кафедраси ўқитувчиси Адҳам қори Юсупов Имом Ҳафснинг Имом Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.

Адҳам қори Юсупов Қуръони каримни мазкур тариқага кўра қироат қилиб, шайх Иброҳим Муҳаммад ҳузурида хатм қилди.

Шу муносабат билан ТИИ “Қуръон илмлари” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ҳамда 10 та қироат бўйича ижоза соҳиби, Ал-Азҳар шайхи, кафедра устози Иброҳим Муҳаммад билан биргаликда Адҳам қори Юсуповга ижоза шаҳодатномаси топширилди.

Аллоҳ таоло устозимиз ва ҳамкасбимиз Адҳам қори Юсуповнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин. Қуръони карим хизматларида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин!

453060cookie-checkТИИ “Қуръон илмлари” кафедрасида қувончли хабар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: