- Муҳаммад– мақталувчи.
- Аҳмад– Аллоҳга ҳамд айтувчи.
- Ҳамид– Аллоҳга ҳамду сано айтувчи.
- Маҳмуд– мақталган.
- Аҳид– фазилатлар бобида ягона.
- Воҳид– ахлоқ- одобда ягона.
- Ҳошир– ўз умматларини қиёмат куни маҳшаргоҳга йиғувчи.
- Оқиб– ҳамма пайғамбарлар охири.
- Тоҳо– бу сўзнинг маъноси Аллоҳгагина маълум.
- Ёсин– бу сўзнинг маъноси ҳам Аллоҳгагина маълум.
- Тоҳир– тоза, пок.
- Мутаҳҳар– дили покланган.
- Таййиб– пок, хуштабиат.
- Саййид-Хожа.
- Расул– элчи, пайғамбар.
- Набий– пайғамбар.
- Расулур-роҳма- раҳмат пайғамбари.
- Қаййим– тўғри йўлдан борувчи.
- Жомиъ – барча яхши фазилатларни ўзида мужассам этувчи.
- Муқтафий – эргашувчи (ҳақ йўлга).
- Муқаффий – эргаштирувчи (ўзига).
- Расулул – малоҳим – жангу жаҳон пайғамбари.
- Расулур– роҳа – роҳат пайғамбари.
- Комил – етук.
- Иклил – тож.
- Муддассир – қўрқувдан матоҳга ўраниб олган.
- Муззаммил – муддассир.
- Абдуллоҳ – Аллоҳнинг бандаси.
- Ҳабибуллоҳ – Аллоҳнинг суюклиси.
- Сафийюллоҳ – Аллоҳнинг танлагани.
- Нажийюллоҳ – Аллоҳнинг сирдош дўсти.
- Калимуллоҳ – Аллоҳ билан сўзлашувчи.
- Хотамул – анбиё – набийлар охири, уларнинг хотимаси.
- Хотамур – росул – Расуллар хотимаси.
- Муқйий – динни тургизгувчи (ривожлантиргувчи).
- Мунжий – халоскор.
- Музаккир – эслатувчи (Аллоҳни ва охиратни).
- Носир – ёрдам этувчи.
- Мансур – ёрдам берилган, душманлари устидан зафар топган.
- Набийюр – роҳма – раҳмат пайғамбари.
- Набийют – тавба – тавбага тарғиб этувчи пайғамбар.
- Ҳарисун алайкум – умматларига меҳрибон.
- Маълум – ҳаммага маълум.
- Шаҳир – ҳаммага машҳур.
- Шоҳид – гувоҳ.
- Шаҳид – гувоҳ.
- Машҳуд – гувоҳлик берилган.
- Башир – хушхабар берувчи.
- Мубашшир – хушхабар берувчи.
- Назир – азоблардан огоҳлантиргувчи.
- Мунзир – охират азобларидан огоҳлантиргувчи.
- Нур – нур.
- Сирож – чироқ, қуёш.
- Мисбоҳ – чироқ.
- Ҳудо – ҳидоят қилгувчи.
- Мухтор – танлаб олинган.
- Ажир – динга хизмат қилгувчи.
- Жаббор – айбларни ёпгувчи.
- Абул – Қосим – Қосимнинг отаси.
- Абул – Тоҳир – Тоҳирнинг отаси.
- Абут – Таййиб – Таййибнинг отаси.
- Абу Иброҳим – Иброҳимнинг отаси.
- Мушаффаъ – шафоат ҳуқуқи берилган.
- Шафиъ – шафоат этувчи (қиёмат куни гуноҳкор умматларнинг кечирилишини Аллоҳдан сўровчи).
- Солиҳ – яхши ишларни қилувчи, Аллоҳнинг буйруқларини адо этувчи.
- Муслиҳ – ислоҳ этувчи, тузатувчи (ўртани).
- Муҳаймин – умматлари ишини кузатиб турувчи.
- Содиқ – ростгўй.
- Мусаддиқ – тасдиқ этувчи.
- Сидқ – ростгўй.
- Саййидул – мурсалин – пайғамбарлар ҳожаси.
- Имомул – муттақин – тақводорлар пешвоси.
- Қоидул – ғуррил – муҳажжалин – қиёмат куни сажда қилган аъзоларидан нурлар чиқиб турувчи ибодатли умматларини жаннатга элтувчи.
- Ҳалилур – Раҳмон – Раҳмоннинг дўсти.
- Барр – хайрли, солиҳ амаллар қилувчи.
- Мабарр – ҳамма яхшиликлар манбаи.
- Важиҳ – гўзал юзли.
- Насиҳ – насиҳатгўй.
- Носиҳ – насиҳатчи.
- Вакил – вакил, ишонч эгаси, кафил.
- Мутаваккил – таваккал этувчи.
- Кафил – кафил, кафолатига олувчи.
- Шафиқ – шафқатли, меҳрибон.
- Муқимус – сунна – суннатни тикловчи.
- Муқаддас – улуғланувчи, гуноҳлардан пок.
- Руҳул – Қудус – муқаддас руҳ.
- Руҳул –Ҳақ – ҳаққоний руҳ.
- Руҳул – Қист – адолатли руҳ.
- Кофий – кифоя қилувчи (диний эҳтиёжларга).
- Муктафий – кифояланувчи (Аллоҳнинг амрлари билан).
- Болиғ – олий даражаларга етган.
- Мубаллиғ – Аллоҳ томонидан келган барча диний аҳкомларни умматларига тўла етказувчи.
- Шофий – шифокор (қалб касалликларига ва маънавий иллатларга нисбатан).
- Восил – етишувчи (Аллоҳнинг розилиги ва дийдорига).
- Мавсул – етишилувчи (яъни он ҳазратнинг шафоатларига ва дийдорларига умматлари етишурлар, иншооллоҳ).
- Собиқ – барча фазилат ва шарафда олдинда борувчи.
- Соиқ – умматларини бу дунёда иймон ва амал сари, охиратда эса, дўзахдан жаннат сари ҳайдовчи.
- Ҳодий – тўғри йўдга бошловчи.
- Муҳдий – ҳадия, эҳсон соҳиби.
Тошкент ислом институти битирувчиси
Тожиддинов Абдуссомад