islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ

Бугун «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги қонун қабул қилинганига 29 йил тўлди.
Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида мамлакатимиз Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси ва раҳнамолигида давлат тилига ҳуқуқий мақом бериш масаласи кун тартибига қўйилди ва 1989 йил 21 октябрь куни «Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили тўғрисида»ги алоҳида қонуни қабул қилинди.
Ҳар йили 21 октябрь юртимизда ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун сифатида кенг нишонланади. Бу йил ҳам турли жамоат ва таълим муассасаларида, тегишлича тадбирлар ўтказилмоқда.
Шунга асосан 24 октябрь куни Тошкент ислом институтида “Тил – миллат ғурури” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, ЎМИ таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими мутахассиси С.Шерҳонов, Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси, таниқли шоир ва журналист Амирқул Карим, Республика маънавият ва маърифат маркази бош мутахассиси К.Султонов, Тошкент ислом институти проректори Ж.Мелиқўзиев, “Ижтимоий” фанлар кафедраси профессори Н.Жабборов, “Тиллар” кафедраси мудири Ш.Чўлпонов, “Ҳадис ва ислом тарихи” кафедраси мудири Б.Азамов, “Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳамда институтнинг устоз-ходимлари ва 75 нафар 1-2 курс талабалари иштирок этди.

Тадбир Қуръони карим тиловати билан бошланиб, савоби ўтганларнинг руҳониятларига бағишланди. Тадбирда сўзга чиққанлар 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга эканлиги, она тилнинг бетакрор жозибаси ҳамда дунё миқиёсида тутган ўрни ҳақида фикр билдириб ўтдилар.
Шунингдек тадбирда 2-курс талабалари томонидан “Ўзбек тилим – миллатим ғурури” мавзусида саҳна кўринишини намойиш этилди. Унда 1980 йиллар акс эттирилган бўлиб, ўша даврда ўзбек тилига бўлган салбий муносабат томошабинлар учун муҳим ва қизиқарли маълумот сифатида гавдалантирилди.
Мазкур кун муносабати билан “Тиллар” кафедраси томонидан 21-октябрь куни талабалар ўртасида ўзбек тилида “Шеърлар” танлови эълон қилинган бўлиб, танлов ғолиблари 24 октябрь тадбир жараёнида жумладан, 1-ўрин 4-курс талабаси Ш.Халилов ва 2-ўрин 3-курс талабаси Ш.Акбаровлар кафедра томонидан муносиб тақдирланди.

Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими

53970cookie-checkЎЗБЕК ТИЛИГА ДАВЛАТ ТИЛИ МАҚОМИ БЕРИЛГАНИГА 29 ЙИЛ ТЎЛДИ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: