islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Фасл ва васл мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида 2018 йил 24 октябрь куни “Тиллар” кафедраси ўқитувчиси Ғиёсиддин Баратовнинг 4-курс талабаларига “Балоғат” фанидан “Фасл ва васл” мавзусида очиқ дарси бўлиб ўтди.
Ўқитувчи дарсга оид тақдимот слайдини интерактив доска орқали намойиш қилиб, янги мавзуни мисоллар орқали тушунтириб берди, сўнг талабалар томонидан берилган саволларига ҳам батафсил жавоб берди.
Очиқ дарсда Тиллар кафедрасидан Акмал Мирҳамидов, Козимхон Асроров, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедрасидан Мўминжон Сайидалиев, Баҳодир Аъзамов, Пўлатхон Каттаев, Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедрасидан Сайқал Аҳмедов, Таҳфизул Қуръон кафедрасидан Жаҳонгир Неъматов каби ўқитувчилар иштирок этиб, дарс жараёнини таҳлил қилдилар.

«Тиллар» кафедраси

 

54210cookie-checkФасл ва васл мавзусида очиқ дарс ўтказилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: