Маълумки, айни пайтда Ислом диёрларида, хусусан юртимизда Роби ул-аввал – Мавлид ойи кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларини ўрганиш, Ислом тарихига оид билимларни мустаҳкамлаш ва диний-маърифий илмларни кенгроқ тарғиб этиш мақсадида жорий йилнинг 19 ноябрдан 29 ноябргача Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтининг @islaminstitutuz номли телеграм каналида “Сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни танийсизми” номли тезкор савол-жавоб мусобақаси танлови эълон қилинган эди.
Ушбу 10 кунлик савол-жавоб танлови 28 ноябрь куни ўз ниҳоясига етди ва ҳакамлар ҳайъати энг юқори балл тўплаган қуйидаги иштирокчиларни ғолиб деб топдилар:
Тошкент ислом институти талабаларидан:
1. Рўзматов Муҳаммад Мустафо (Mustafo Hofiz)-91 балл;
2. Исҳоқжонова Муҳсина (IMI)-90 балл;
3. Аҳмедова Муаттар (Ummu Maryam)-89 балл.
Телеграм каналининг ташқи фойдаланувчиларидан:
1. Достон Мустафоев (Doston Mustafoyev)-88 балл;
2. Абдулмўмин Абдулаҳадов (Abdulmo’min)-86 балл,
Дийдор Аскаров (Diydor)-86 балл;
3. Хонзода Мадалиева (Bintu Abdulvohid)-85 балл.
Ғолибларни тақдирлаш учун Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида бўлиб ўтадиган “Сийрат мусобақаси”га таклиф этамиз. Тадбир бугун 29 ноябрь куни соат 13:30 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа шартига кўра, 10 кун мобайнида ҳар куни соат 19:30 да 10 та савол каналда эълон қилиниб, жавоблар 20:30 га қадар @islaminstitutbot телеграм боти орқали қабул қилинган. Саволларни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Сийрат фани ўқитувчилари Абдул Азим Зиёуддин ва Шавкат Алибоев тузган эдилар.