islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ўрганган олтин калималар

Абу Аббос Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг орқаларидан уловларига мингашиб кетардим. “Эй бола!” – дедилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам. “Мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳнинг ҳақларини сақлагин – У Зот сени сақлайди. Аллоҳнинг ҳақларини сақла – Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, Аллоҳдан сўра. Агар кўмак тиласанг, Аллоҳдан тила. Билгинки, бутун уммат сенга бир манфаат етказмоқ учун жамлансалар ҳам, фақат Аллоҳ таоло сен учун ёзиб қўйган манфаатни етказа оладилар. Агар улар сенга бир зарар бермоқ қасдида тўплансалар ҳам, фақат Аллоҳ сенга ёзиб қўйган зарарнигина бера оладилар. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриб бўлган” (Термизий ривоятлари).

Яна бир ривоятда шундай дейилган:“Аллоҳнинг ҳақларини сақла – Уни қаршингда топасан. Ёруғ кунларингда Аллоҳни танигин – оғир кунларингда У Зот сени танийди. Билгинки, нима сени четлаб ўтган бўлса, унинг сенга тегиши (тақдирда) йўқ эди. Сенга етган нарсанинг (тақдири азалда) сени четлаб ўтиши йўқ эди. Билгинки, албатта ғалаба сабр билан, ёруғлик-ечим машаққат билан қўлга киритилади, шубҳасиз, оғирлик билан бирга енгиллик ҳам келур”.

Ибн Ражаб Ҳанбалий ёзадилар: “Мазкур ҳадис Исломнинг энг муҳим умумий қоидаларини ва улуғ насиҳатларини ўзида жамлаган. Ҳатто уламолардан бири бундай деган эдилар: “Ушбу ҳадис устида фикр юритиб, ханг-у манг бўлиб қолдим. Ўзимни йўқотиб қўйишимга бир баҳя қолди. Эвоҳким, мазкур ҳадис маъноларини биз ҳали ҳам тўла-тўкис англаб етмаганмиз ёхуд ундан мутлақо ғофилмиз!”.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Ш.Сулаймонов

58450cookie-checkАбдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳу ўрганган олтин калималар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: