islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Дарҳақиқат, бугунги глобаллашув ва тараққиёт асри ҳар кимдан кучли билим ва тафаккур эгаси бўлишни, замонавий ахборот технологияларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни, содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга нисбатан мустаҳкам фуқаролик позицияси билан ёндашишни талаб этади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент ислом институти 1 курс талабалари учун “Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, подполковник Абдувоҳид Шукуров ўзининг сермазмун маърузаси билан иштирок этди.
Тадбирни Тошкент ислом институти Маънавият, маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи Ў.Собиров ҳозирги кунда ёшлар тарбияси ва таълими ҳар жиҳатдан долзарб эканлиги таъкидлаб сўзни подполковник А.Шукуровга берди.
Юртимиздаги тинчлик ва барқарорлик олий неъматлиги, ҳар бир миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, урф-одатлари, анъаналари, барҳаёт қадриятлари ташкил этиши, уни асраб-авайлаш кераглиги ва турли ваъдаларга ишониб алданиб қолмасдан, балки, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга ўз ҳиссасини қўшиш, ҳалол меҳнат қилишга одатланиш, келгусида малакали мутахассис бўлиб етишишга ҳаракат қилиш бугунги ёшларнинг асосий вазифаларидан бири бўлиши керак – деди А.Шукуров.
Шунингдек, тадбирда талабаларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, диний бағрикенглик ва диний ташкилотлар фаолияти тўғрисида Республикамизда олиб борилаётган ишлар ва қабул қилинган хужжатлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Маърузада бугун дунёда кечаётган таҳликали жараёнларнинг иштирокчилари ёшлар бўлиб қолаётганлигини афсус билан қайд этилиб, мазкур ҳолатларга қарши курашиш борасида батафсил маълумот берди. Хусусан, исломга ёт норасмий диний жамоаларнинг хозирги даврда Интернет ахборот тизимининг турли сайтлари оркали таъсир ўтказишлари мумкинликлари, хамда бу борада ёшларимизни огоҳ бўлишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, бу каби тадбирлар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан тасдиқланган “Диний соҳада ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар дастури”га мувофиқ ўтказилмоқда.

Тошкент ислом институти
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими
бошлиғи Ў.СОБИРОВ

 

61090cookie-checkЁШЛАР ЎРТАСИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИК ВА ЖИНОЯТЧИЛИКНИНГ БАРВАҚТ ОЛДИНИ ОЛИШ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: