islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Олти кунда яралган еру осмонлар

Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Албатта Роббингиз осмонлар-у ерни олти кунда яратди” (Аъроф, 54) дейди. Шубҳасиз оятдаги олти кун бизнинг ҳисобимиздаги олти кун эмас. Зотан кун, соат тушунчалари, ер ва осмон, қуёш ва ой ҳамда кеча ва кундузини яралишидан кейин пайдо бўлган. Демак, оятдаги олти кун, бизнинг тушунчамиздаги 24 соатли олтита кун дегани эмас.

Шундай экан нима учун Аллоҳ таоло осмонлар-у ерни олти кунда яратди, ахир У араблардаги икки ҳарфдан иборат “кун”, яъни “бўл” сўзи ила бир зумда осмонлар-у ерни яратиб қўйса бўлар эди-ку? деган савол туғилади.

Жавоб шундан иборатки, шояд Аллоҳ таоло бу оят ила бандаларига барча ишларда шошқалоқликни ташлаб, пухта, бардошлилик ва чидамлилик ила бажаришга ишора қилаётган бўлса не ажаб. Шунинг учун ҳам, арабларда: “Пухталик, бардошлилик Раҳмондандир, шошилиш эса шайтондандир”, дейилади.

Ҳа азиз биродарлар, ҳаётимиздаги кўплаб хатоларимизга назар соладиган бўлсак, шошқалоқлик ва яхши ўйлаб кўрмаслигимиз оқибатидан эканлигини англаб етамиз. Шундай экан биз, ушбу оят орқали барча диний ва дунёвий ишларимизда ҳиссиётларга берилмасдан, ўйлаб, сўраб амалга оширишимиз лозимдир.

Аллоҳ барчамизни ушбу оятдаги гўзал ишора асосида яшамоқлигимизни осон қилсин.

“Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси,
“Кулол-Қўрғон” жомеъ масжиди имом хатиби
Яҳё Абдурахманов

61310cookie-checkОлти кунда яралган еру осмонлар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: