islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Нукус ислом билим юрти талабаларига маъруза қилди

Ислом дини илм-у маърифат динидир. Илм инсонни икки дунё саодатига элтувчи бир восита бўлиб, ҳар – бир қилинадиган амал илм асосида бўлиши лозим. Ҳар қандай иш ёки бир амал мукаммал адо этилиши унинг илм асосида бўлишлигига боғлиқ.

Илм олиш инсонга ҳурмат ва фазилат олиб келади. Халқимизда “олим бўлсанг олам сеники” деган ибора бежиз айтилмаган. Инсон қанчалик илм олишда давом этар экан унинг билим доираси кенгайиб боради, тафаккури очилади, теран фикрлайди. Шунинг билан бирга ҳар қандай ишнинг ечимини топади.

Муқаддас ислом динимиз ибтидосида нозил қилинган ояти кариманинг бошланиши “Ўқи” калимаси экани ҳам илм олишнинг зарурлигига далолат қилади.

Жорий йилнинг 22 декабр куни Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти мажлислар залида Тошкент ислом институти ўқитувчиси Аъзамов Баҳодир томонидан билим юрти талабаларига “Илм олиш фазилатлари” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ташкиллаштирилди. Суҳбат асносида Баҳодир Аъзамов, билим юрти мудир муовинлари талабаларга фойдали, келажак ҳаётида манфаат берадиган, дарсларни ўзлаштиришга ёрдам берадиган фойдали маслаҳат ва таклифларини бериб ўтдилар. Устозлар талабаларнинг саволларига атрофлича жавоб берди. Талабалар бу суҳбатдан ўзлари учун зарур бўлган маслаҳатларни ва кўрсатмаларни олди ва бу маслаҳатларга амал қилишларини таъкидладилар.

Нукус Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний ўрта махсус ислом билим юрти,  Маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари
Адилбай Ережепов 

62360cookie-checkТошкент ислом институти ўқитувчиси Нукус ислом билим юрти талабаларига маъруза қилди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: