islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Имом Шофеъий раҳматуллоҳи айлайҳ

Шофеъий мазҳабининг асосчиси, фақиҳ, муҳаддис имомлардан бири Муҳаммад ибн Идрис ибн Аббос ибн Усмон ибн Шофеъ ибн Соиб ибн Абдулязид ибн Ҳошим ибн Мутталиб ибн Абдуманофдир. Кунялари Абу Абдуллоҳ ал-Қурайший бўлиб, ҳижрий 150 йил Разза шаҳрида таваллуд топдилар. Имомнинг ёшлик даврлари Маккада кечиб, етим ўсганлар.

Оналари уни саводли қилишни хоҳлайди, лекин тўлайдиган пули бўлмаганлиги учун кўп қийналадилар. Ва ниҳоят бир муаллим Шофеъийдаги туғма қобилият сабаб уни бепул ўқита бошлайди. Бўлажак олим етти ёшида Қуръони Каримни тўла ёд олади. Шундан сўнг масжидга кириб, уламолардан билим ўрганиб кучли зеҳни сабаб ўн ёшида Имом Моликнинг “Муватто” китобини ёд олади.  Сўнгра Мадинага йўл олиб, у ерда Имом Моликнинг вафотларига қадар дарс олди.

Шундан кейин Имом Шофеъий яна Маккага қайтиб, бу ерда бир неча кун тургач, бу гал Яманга сафар қилди. Кўп ўтмай бу зот Маккада ва Мадинадаги каби Яманда ҳам шуҳрат қозондилар. Ҳижратни 184 йили Бағдодга келиб илм олгач, яна Маккага қайтиб келадилар. Масжид ал-ҳаромда ҳалқа қилиб, шу ерда дарс бера бошлайдилар. У ҳалқада нафақат толиблар, балки Суфён ибн Уяйна, Аҳмад ибн Ҳанбал каби уламолар ҳам бор эди. Ҳижрий 195 йил яна Бағдодга қайтиб боради ва масжидда талабаларга дарс бера бошлайдилар. Имом Шофеъий бундан ташқари Мисрга бориб, у ердан кўп илмлар ўрганиб, шогирдлар орттириб қайтадилар.

Имом Шофеъийга ўз замоналарида ҳадис, фиқҳ, тафсир ва шеъриятда ҳам етуклигини уламоларнинг у киши ҳақларида айтган қуйидаги сўзларидан билиш мумкин. Фазл ибн Диккийн: “Шофеъийдан кўра ақли етук, фаҳми комил, илми кўп одамни эшитмадик ҳам, кўрмадик ҳам”, деб айтдилар. Имом Абу Заръата ар-Розий: “Ислом умматига Шофеъийни миннат қилса арзийди”, дер эдилар. Басшр ал-Марисий: “Шофеъийга дунё ахдининг ярим ақли берилган эди”, деб айтадилар. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал: “Кимки қўлига сиёҳ билан қалам олса, уни зиммасида Шофеъийнинг ҳаққи бордир. Агар Шофеъий бўлмаганларида ҳадис ва фиқҳни билмаган бўлур эдик. Фиқҳ эшикларига қулф солинган эди. Аллоҳ Шофеъий сабабли, у эшикларни очиб берди”, деб айтадилдр.

Имом Шофеъийнинг таълиф этган китоблари 113 та бўлиб, шулардан машҳурлари: “Китобу ҳужжа”, «Рисола», “ал-Мабсут”, «Ихтилоф ул-ҳадис», “ас-Салавот”, “ал-Музораъа”, “ад-Даъво вал-Баёнот”, “Фазоилу Қурайш”. Имом Шофеий ҳижрий 204 йил 54 ёшларида вафот этди.

Ҳадис ва ислом тарихи кафедраси

ўқитувчиси Пўлатхон Каттаев

62430cookie-checkИмом Шофеъий раҳматуллоҳи айлайҳ

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: