islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида очиқ дарслар бўлиб ўтди

2019 йил 21 февраль куни Тошкент ислом институтининг 1-курс талабалари учун “Ислом ва ҳозирги замон” фанидан махсус маъруза дарси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон халқаро ислом академияси “Ислом фанлари” кафедраси мудири тарих фанлари номзоди, доцент Абдурашид Абдуллаев “Замонавий Қуръоншунослик ва тафсир илми муаммолари” мавзусида маъруза қилиб берди. Айни шу куни 1-курс талабалари учун “Мусулмон мамлакатлар янги тарихи” фанидан А. Авлоний номидаги Халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўқув ишлари бўйича проректори сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Фарҳод Каримов “Араб ва мусулмон дунёсида этноконфессионал муаммолар” мавзусида маъруза дарсларини олиб бордилар. Талабалар ушбу маъруза дарсларидан ўзлари учун зарур билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

“Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири
О.Тангиров

67890cookie-checkТошкент ислом институтида очиқ дарслар бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: