islom-instituti@umail.uz | +998-71-227-42-37

Нақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 2-қисм)

Хожа Ориф Ревгарийнинг бизгача маълум бўлган ягона асари “Орифнома”дир. Ҳижрий 622 (милодий 1225) йил қаламга олинган бу асарда илк сўфийларнинг фикр-қарашлари билан бирга, устози Абдулхолиқ Ғиждувоний билан боғлиқ манқабалар ҳам ўрин олган.

“Рисолаи Сиғноқий” асарида баён этилишича, кунлардан бир кун Хожа Аҳмад Яссавий таом пишираётиб, муриди Хожа Дуғийни Ғиждувонга бориб, Хожа Абдулхолиқ Ғиждувонийдан қатиқ олиб келишни буюради. Хожа Дуғий Ғиждувонга етиб бормасданоқ Ғиждувонийнинг халифаси Хожа Ориф Ревгарий Аҳмад Яссавий ҳузурига қатиқ олиб келади. Бундан хабар топган Хожа Дуғий: “Орифнинг ҳоли мендан устун келди”, — дея Хожа Орифнинг камолотини эътироф этади.

Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний ҳазратларининг узоқ йиллар хизматида бўлган энг фазилатли муридларидан ва буюк халифаларидан бўлганлар. Сайр-у сулукда устози (пири) жорий қилган тариқат йўлини давом эттиришда самимий ихлос ва ғайрат кўрсатганлар.

Махсус сиртқи бўлим 2-курс талабаси,
“Шайх Дарвеш” жоме масжиди имом-хатиби 
Азизжон Жамалов

69030cookie-checkНақшбандия машойихлари – Хожа Ориф Ревгарий (Аллоҳ сиррини муқаддас қилсин 2-қисм)
Дўстларга улашинг:

Янги мақолалар

АХБОРОТ ХАТИ
19.01.2022Муаллиф:
Диний таълим муассасаларида докторлик диссертацияларини тайёрлаш ва уларни ҳимоя қилишни ташкил этиш, педагог-ўқитувчилар ҳамда илмий ходимларни илмий-тадқиқот фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида семинар-тренинг бўлиб ўтди
19.01.2022Муаллиф:
Эмланиш касалликдан сақланишнинг муҳим чораси
18.01.2022Муаллиф:
Олий маъҳаднинг “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси Фарғона вилояти филиали биринчи битирувчиларига сертификат топширилди
18.01.2022Муаллиф:
Умра тўлови тафсилоти
17.01.2022Муаллиф:

Мавзуга доир:

1 та фикр мавжуд

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг:

Диний-маърифий янгиликлардан хабардор бўлинг!