Жорий йилнинг 26-март куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “Ислом: моҳият ва талқин” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда Тошкент ислом институти Матбуот хизмати котиби Аброр Мухтор Али, аёл устоз-ходимлар ва институтнинг барча талаба қизлари иштирок этди.
Тадбирда устоз сўзга чиқиб, ҳозирги кунгача давом этиб келаётган турли оқимлар, уларнинг зарарлари ҳақида атрофлича тўхталиб ўтди. Шунингдек интернетдан оқиб келаётган турли хил ахборот ва маълумотларни таҳлил қилиш, уларга муносабат билдириш, оқибатда ҳар хил фитналарга сабаб бўлиб қолишини таъкидлаб ўтди. Диний саводсизликка барҳам бериш лозимлиги айтди. Ҳамма вақт билмаган мавзусига аралашган одам ютқазади, биз бугунги кундаги турли ихтилофларга барҳам беришимиз, бидъатларга қарши қаттиқ туришимиз лозим. Бу борада сиз талаба қизларнинг вазифангиз улкандир…”, деди устоз.
Қизғин ва мазмунли тарзда ўтган суҳбатда талаба қизлар ўзларини қизиқтирган саволларга устоз томонидан жавоб олдилар.
Тадбир сўнгида Янги Зеландиядаги террористик ҳуруж туфайли ҳалок бўлган мусулмонлар ҳақларига бағишланган хатми Қуръон дуоси ўқилди.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими,
талаба қизлар билан ишлаш бўйича услубчи З.Суярова