islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир

Ҳикматларда айтиладики: “Китоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир”.

Дарҳақиқат, китоб тўпласак, бахт-саодат тўплаган бўламиз, қанча кўп китоб ўқисак, узоқни кўрамиз, бугун китоб ўқисак, эртага унинг ёғдусида яшаймиз!

Қўлимизда китоб бўлса, ҳеч қачон ўзимизни ёлғиз ҳис қилмаймиз. Эдисондан ҳаётининг охирида «Муваффақиятларингизнинг сабаби нима?» деб сўрашганда: «Узлуксиз, бардавом китоб мутолаа қилиб, ноумид бўлмасдан ишлаганим», деб жавоб берган экан. Жамиятнинг ривожи, инсонларнинг ўзлигини, динини, инсонлигини англаши китоб орқали бўлади.

Бугун юртимизда кенг жамоатчиликни китобҳонликка қизиқтириш, китоб ўқишни оммалаштиришга алоҳида эътибор берилиши, келгусида ўзининг яхши мевасини беради, иншааАллоҳ.

Шу маънода Шайх Зайниддин жоме масжиди имом хатиби, Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси ўқитувчиси Яҳё Абдураҳмонов домла ҳам шаҳримиздаги 40-мактаб кутубхонасига диний-маърифий мазмундаги фойдали китобларни ҳадя қилди.

72750cookie-checkКитоб жонсиз варақлар тўплами эмас, токчаларда яшаётган ақлдир

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: