Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган китобхонлик маданияти ва мутолаасини ошириш ташаббуси ўсиб келаётган ёшларда болалик чоғидан китобга меҳр уйғотиш, мустақил фикр ва кенг дунёқарашни шакллантириш, уларнинг ҳаёт йўлларида мустаҳкам замин бўлиб хизмат қилади.
Эслатиб ўтамиз, Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида 19 март куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Йиғилишда давлат раҳбари аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига тўхталар экан, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидладилар.
Дарҳақиқат, китоб тўпласак, бахт-саодат тўплаган бўламиз, қанча кўп китоб ўқисак, узоқни кўрамиз, бугун китоб ўқисак, эртага унинг ёғдусида яшаймиз! Зеро, китоб зулматда нур, ёлғизликда ҳамроҳ, энг содиқ дўст ва энг яхши суҳбатдошдир.
Шу муносабат билан, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори У.Ғафуров ўзи таълим олган Олмазор туманида жойлашган 1-сонли мактабга диний-маърифий мазмундаги китобларни совға қилди.
Ушбу ташаббус ўсиб келаётган ёш авлоднинг китобга бўлган қизиқишини, меҳрини ва интилишини ошириш, китобхонликни оммавийлаштириш, улуғ боболаримизга муносиб авлодни вояга етказишда муҳим ҳаётий аҳамиятга эгадир.
Маънавият, маърифат ва иқтидорли
талабалар билан ишлаш бўлими