islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Тошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Ватанимиз мустақилликка эришиб, эркимиз ўз қўлимизга қайтгандан сўнг кўплаб йўналишларда ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, мустақилликдан буён ҳар йили Қуръони каримни тўлиқ ёдлаш ва уни гўзал тиловат қилиш йўналишларида Республика миқёсида “Қорилар мусобақаси” ўтказиб келинмоқда. Энг қувонарлиси, 2018-йилда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Республика миқёсида кенг кўламли ҳамда бир неча босқичли “Қуръони мусобақаси” юқори кайфиятда ўтказилди ва ушбу мусобақа юртимизга нур, халқимиз қалбига сурур олиб кирди. Ҳақиқатда ҳам, бу ташаббус ва ислоҳотлар гўзал ва хайрли ишлар сирасидандир. Зеро, Аллоҳ таоло каломи шарифида марҳамат қилиб айтганидек:

وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ

“…Бас, мусобақачилар шу (неъматлар) йўлида мусобақа қилсинлар!”[1].

Президентимиз Шавкат Мирзиёев: “Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифатдир. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади” деб таъкидлаган.

Имом Бухорий номли Тошкент ислом институтимизда ҳам ҳар йили Республика миқёсида ўтказиладиган мазкур мусобақага йўлланма берувчи “Қорилар мусобақаси”ни ўтказиш анъанага айланган. Жорий 2019-йил 9-апрелъ куни институт талабалари ўртасида “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ташаббуси билан Қуръони каримнинг “ҳифз” (яъни, Қуръонни тўлиқ ёд олганлар) ҳамда “тиловат” (яъни, Қуръонни тўғри, гўзал ва равон ўқиш) йўналишларида “Қорилар мусобақаси” ўтказилди. Мусобақани қуйидаги ҳакамлар ҳайъати баҳолаб борди: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири: Жаҳонгир қори Нематов,  “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси ўқитувчилари: Валихон қори Азимбоев, Муроджон қори Кабиров, Абдулбосит қори Қобилов, “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчиси Жасур қори Кулбоев. Котиб ва ҳисобчи: Жаҳонгир қори Рўзиев.

Мусобақа якунига кўра қуйидаги талабалар ғолиб деб топилдилар:

“Ҳифз” йўналишида мутлоқ ғолиб:

Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс);

“Ҳифз” йўналиши 18-25 ёш:

Биринчи ўрин: Тожиддинов Ҳабибуллоҳ (3 курс);

Иккинчи ўрин: Ҳомидов Муҳаммадюсуф (1 курс);

Учинчи ўрин: Иззатуллаев Файзуллоҳ (2 курс).

“Ҳифз” йўналиши 25-40 ёш:

Биринчи ўрин: Ҳайитбоев Муҳаммадали (4 курс);

Иккинчи ўрин: Ходжалиев Ёдгор (2 курс);

Учинчи ўрин: Отахонов Адҳам (3 курс).

“Тиловат” йўналиши 18-25 ёш:

Биринчи ўрин: Абдураҳмонов Муҳаммадюсуф (4 курс);

Иккинчи ўрин: Ҳомидов Ҳикматуллоҳ (1 курс);

Учинчи ўрин: Муҳаммадсолиев Сайфуллоҳ (3 курс).

“Тиловат” йўналиши 25-40 ёш:

Биринчи ўрин: Тўрақулов Иброҳим (1 курс);

Иккинчи ўрин: Абдураҳмонов Шерзод (2 курс);

Учинчи ўрин: Шарипов Назар (3 курс).

Мусобақа сўнгида ғолиблар институт томонидан дипломлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбир охирида юртимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини сўраб дуойи хайр қилинди.

Жаҳонгир қори Нематов,
Тошкент ислом институти “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири

[1] Мутоффифийн сураси, 26-оят.

74130cookie-checkТошкент ислом институтида “Қорилар мусобақаси-2019” кўрик танловининг институт босқичи бўлиб ўтди

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: