islom-instituti@umail.uz         71-227-42-37

Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ зуҳд аҳлидан эдилар

Ҳасан ибн Зиёд ҳаёти даввомида ибодат билан машғул бўлди, ҳаромдан тийилди ва Ислом буйруқларига риоя қилишда жидду жаҳд қилди. У зот ўта мулойим ва парҳезкор эди. Бу ҳақида Аҳмад ибн Абдулҳамид Ҳорисий шундай деган эдилар: Ҳасан ибн Зиёд ниҳоятда одобли, хушхулқ ва ҳалим инсон бўлган. Ўзи қандай қийматли либос кийса хизматкор қулларини ҳам ўшандай кийинтирган. Хулқи гўзал, ҳалим одам бўлган”. Дарҳақиқат, ҳизматкорларига ўзи еган нарсалардан едирар, ҳудди ўзи кийган кийимлардек либослар олиб берар эди.

Олим кечалари ухламасдан дарс ва ибодат билан машғул бўлганлар. Қўлидан китоб тушмас эди. У кишининг “қирқ йил давомида кечалари дарс қилдим. Ҳатто қўлимда китоб, олдимда чироқ билан ухлаб қолган тунларим бўлган” – деган хабари ривоят қилинган.

У ўзи билан бирга яшайдиган яқинларига ерталаб бомдод намозига тараддудланар экан, барча таёр бўлгунича ҳикоялар айтиб берар эди. Кеча-ю кундузини бекор сарфламайдиган Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ бомдод намозидан сўнг илм мажлиси ташкил қилиб, турли масалалар айтардилар. Бу ҳолат тушга қадар давом этарди.

Пешиндан олдин баъзи уй ишларини бажарар ва хайр-эҳсон қилишга одатланган эди.

Пешин намозидан кейин ҳам одамларнинг саволларига жавоб берар эди ва кеч пайтигача шаръий масалалардан таълим берар эди.

Аср, шом хуфтон намозларини ўқиб бўлгач ўйига қайтиб, кечанинг учдан бир қисмига қадар яна илм билан машғул бўлар эди. Сўнгра ибодатлар қилиб, озгина дам олиб яна мазмунли ибодат ва илм суҳбатларига бой кун тартибини бошлар эди.

Ушбу берилган маълумотлар ва таърифлар шуни кўрсатадики, Ҳасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ замонасининг буюк мужтаҳиди, мужтаҳиди бўлиши билан бирга ўта парҳезкор, зуҳд аҳлидан эди.

Ҳанафий мазҳабининг шакилланиши ва тарқалишида ўзининг беқиёс ҳизматини қўшган Ҳасан ибн Зиёд раҳимаҳуллоҳ барча замонларда илм аҳли томонидан юқори мартабаларга кўтариб келинган ва бундан кейин ҳам унинг ҳизматлари, ҳаёти ва илмий мероси муътабар манба сифатида чуқур ўрганилади десак муболаға бўлмайди.

4-босқич  талабаси
Жумабоев Аваз Алижон ўғли

85530cookie-checkҲасан ибн Зиёд раҳматуллоҳи алайҳ зуҳд аҳлидан эдилар

Сиз нима дейсиз, фикр билдиринг: