Шу йилнинг 30 май куни Тошкент ислом институтининг 2018-2019 ўқув йили битирувчилари учун “Маънавият асослари ва Диншунослик” фанларидан Якуний аттестация бўлиб ўтди. Имтиҳон жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида юқори ташкитотлар ҳамда бошқа олий таълим муассасаларидан етакчи мутахассислар таклиф этилди.
Тошкент ислом институтининг кадрлар тайёрлашдаги асосий мақсади Ислом дини асосларини ўзлаштирган, инсонпарварлик ва Ватанга садоқат руҳида тарбия топган, юксак маънавий фазилатларга эга бўлган, соф Исломий эътиқод билан йўғрилган олий маълумотли исломшунос, имом-хатиб ва араб тили ўқитувчиларини тайёрлашдан иборатдир.
Қолаверса, диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг Ислом назарияси, фалсафаси, маданияти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаларини ўрганиш ва номларини абадийлаштириш, жумладан, улуғ мутафаккир ва муҳаддислар, азиз авлиёлар, буюк ватандошларимиз – Имом Бухорий, Имом Термизий, Ҳаким Термизий, Абу Мансур Мотурудий, Абу Муин Насафий, Қаффол Шоший, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Бурҳониддин Марғиноний, Баҳоуддин Нақшбанд, Хўжа Аҳрор Валий, Хожа Аҳмад Яссавий, Маҳмуд Замахшарий каби кўплаб аждодларимиз қолдирган илмий меросни чуқур ўрганиш, уни жамлаб, халқимизга, энг аввало, ёш авлодга етказиш. Энг асосийси муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиб, уларни таҳ
лил қила оладиган, юқори малакали ва етук диний кадрлар ва соҳа мутахассисларини етиштириб
чиқариб, халқимизнинг муқаддас динимиз борасидаги эҳтиёжларини тўла қондириш мақсад қилиб қўйилган.